Тиббиёт бирлашмасидаги ноҳуш ҳолат муҳокама қилинди 

Ижтимоий тармоқда Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимида вафот этган аёл билан боғлиқ ҳолат юзасидан тарқалган видеолавҳа бўйича шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова томонидан бирлашма раҳбарияти ва туғруқ бўлими масъуллари иштирокида муҳокама ўтказилди.
Туғруқ бўлими мутасаддилари аёлнинг фарзанд кўриши давомидаги ва ундан кейинги саломатлиги билан боғлиқ бўлган ҳолат юзасидан маълумот берди. Шунингдек, айни дамда мазкур ҳолат ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилаётганлиги ва тиббий экспертиза хулосаси бўйича аниқ тафсилотлар тақдим этилишини билдирдилар.
Шаҳар ҳокими туғруқ бўлими ходимлари билан суҳбат давомида шифокорлик энг олий, шарафли ва масъулиятли касб эканлигини, айниқса келажак эгалари дунёга келадиган бўлим шифокорлари она ва бола саломатлигига алоҳида эътибор қаратишлари уларнинг биринчи галдаги вазифаси эканлигини алоҳида таъкидлади.  


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM