МУНОСАБАТ 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси, туғруқ уйи фаолиятидан норозигарчилик акс этган, ёш аёл вафоти билан боғлиқ видео лавҳа юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:
Тиббиёт бирлашмасидаги ҳолат Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосари ва масъуллар иштирокида ўрганилган.
Айни дамда шунингдек,  шаҳар ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари томонидан тегишли мутахассислар иштирокида тафсилотлар аниқланяпти.
Ўрганишлар адолатли ва холис ўтказилиши юзасидан шаҳар ҳокимлиги томонидан назорат  ўрнатилган. Хулоса берилгач, ҳолат юзасидан батафсил маълумот тақдим этилади.

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM