ЁШЛАР КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ      

Image_tadbir: 

Куни кеча шаҳар 2 сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган тадбир шундай номланди. "Ёшлар ойлиги"  муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши сардорлари, маҳаллалар ёшлари ҳамда СамДУ Каттақўрғон филиали талабалари иштирок этдилар. Тадбир ажойиб куй ва қўшиқлар остида давом этди. Концерт дастури давомида Ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилган танловларнинг ғолиблари ҳамда тадбирларнинг фаол иштирокчиларига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.    

              
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2022 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM