ЧЕКИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ КУНИ !

Ҳаммамизга маълумки тамаки нафақат нафас йўллари ва аъзолари касалликларини балки  юрак-томир тизими касалликларини ҳам келтириб чиқаради.Тамаки истеъмол қилиш юрак ишемик касаллиги, инсульт ва периферик томирлар касалликлари ривожланишининг энг хавфли омилларидан биридир. Дунё бўйича юрак-томир тизими касалликлари туфайли бошқа ҳар қандай сабаблардан кўра кўпроқ одамлар вафот этмоқда, тамаки истеъмол қилиш ва тамаки иккиламчи тутунининг таъсири эса юрак-томир тизими касалликларини келтириб чиқарувчи артериал гипертониядан кейин иккинчи ўринда турувчи хавфли омил ҳисобланади.

ЖССТ мутахассисларининг Ўзбекистонда катталар орасида чекишнинг тарқалганлиги тўғрисидаги охирги кўрсаткичларига асосланган прогнозларига кўра, ҳозирги 2,8 млн. тамаки истеъмол қилувчиларнинг 1,4 млн. (50%) дан ортиғи чекиш билан боғлиқ барвақт ўлим хавфига дучор бўлади, агар тамакига қарши курашиш бўйича янада фаолрок чоралар амалга оширилмаса бу рақам янада ортиши мумкин.

900 000 дан ортиғи чекмайдиган, лекин иккиламчи тамаки тутуни таъсири остида қолган одамлар орасида юз беради дея статистик маълумот бериб ўтди.

 Каттақўрғон шаҳридаги 02855-сонли ҳарбий қисмда соғлом турмуш тарзининг афзалликлари, чекиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилишнинг зарари ҳақида доимий равишда профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда.

Профилактик суҳбатдан сўнг ҳарбийлардан чекишни ташлаш учун овоз бериш сўралган, ҳарбийларга чекишнинг зарари ҳақида буклетлар тарқатилган.

Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM