ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

14 июнь- Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан “Ёшлар ойлиги” доирасида Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасида ”Қон донорлиги-бирдамлик ҳаракати” шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилади.
10 июнь куни Тиббиёт бирлашмасига қарашли Қон-қуйиш бўлимида ташкил қилинган ушбу хайрия тадбири фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишга қаратилган.
Сиз ҳам акцияда иштирок этинг ва инсонларнинг соғлиғини тиклаш, умрини узайтиришга ҳисса қўшинг!
Маълумот ўрнида донорлик учун қон топшириш истагидаги фуқаролар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)ни олиб келишлари лозим.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM