ЎҚУВЧИ - ЁШЛАР КАСБЛАР БИЛАН ТАНИШДИЛАР

Бугун Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги Каттақўрғон сервис техникумида “Касб ва ёшлар” деб номланган очиқ мулоқот тадбири бўлиб ўтди .

Унда  шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж.Носиров, шаҳар прокурори ёрдамчиси Ж.Марданов ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари, шаҳримиздаги умумтаълим мактабларининг 11- синф битирувчилари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида иштирокчилар техникум талабалари томонидан дарсдан бўш вақтларида тайёрланган миллий ҳунармандчилик кўргазмалари билан танишдилар.

Шунингдек, мактаб битирувчиларини касбга йўналтириш мақсадида битирувчиларни касбга йўналтириш мақсадида техникумдаги мавжуд мутахассисликлар ҳақида маълумотлар берилди.

Бугун худди шундай тадбир шаҳримиздаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида ҳам ўтказилди.

Тадбирда техникумдаги мавжуд мутахассисликлар билан танишган ўқувчи-ёшлар тадбир давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб ҳам олдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM