Каттақўрғон шаҳрида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда Каттақўрғон шаҳрида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, бир неча йиллардан буён таъмирталаб бўлиб келган  “Меҳржон” маҳалласидаги О.Мирий, “Ермачит” маҳалласидаги Бинокор, “Зарафшон” маҳалласидаги Қорадарё ўтар, “Дамариқ” маҳалласидаги Холис, Тегирмонбоши, “Оқ -олтин” маҳалласидаги Ифтихор, “Чинобод” маҳалласидаги Ў.Барноев ўтар кўчаларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, бугунги кунда “Нурафшон” маҳалласидаги Сиплон кўчасида ҳам таъмирлаш ишлари кетмоқда.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM