ЁШЛАР СПОРТ БИЛАН БИРГА

Каттақўрғон шаҳар прокурори Ф.Эгамқулов ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳридаги маҳаллалар ёшлари иштирокида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида “Прокурор кубоги” учун бир қатор тадбирлар, танловлар ўтказилди.

Жумладан, Каттақўрғон шаҳридаги 17 ИДУМда қизлар ўртасида бадиий гимнастика бўйича мусобақа ўтказилди. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, беш ташаббуснинг иккинчи ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган Каттақўрғон шаҳар очиқ чемпионатида Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон, Иштихон, Қўшработ, Оқдарё, Жомбой тумани ва Навоий вилояти жамоаларидан жами 84 нафар қизлар иштирок этдилар.

Ғолиблар вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Сухроб Мажидов, шаҳар прокурори Файзулло Эгамқуловлар томонидан тақдирландилар.

Шунингдек, Каттақўрғон шаҳар Маҳалла марказида маҳаллалар ёшлари ўртасида шахмат мусобақаси ҳам ўтказилди.

Мусобақада шаҳардаги  “Дамариқ”, “Ўрикзор”, “Навбаҳор”, “Кўҳнадам”, “Чинобод” ҳамда “Оқ- олтин” маҳалласи ёшлари фаол иштирок этдилар.

Қизғин тарзда бўлиб ўтган мусобақа якунига кўра ғолиб бўлган ёшлар тақдирландилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM