ҲОКИМЛИК ХОДИМЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида  ҳокимлик аппарат ходимлари учун навбатдаги ўқув соати ўтказилди.   

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг  ilm.argos.uz платформаси орқали ташкил этилган сиёсий-маърифий ўқув соати давомида маърузачиларнинг “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ёндашувлари”, “Стрессга бардошлиликнинг психологик асослари“ мавзуларидаги маърузалари тингланди ҳамда ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги тушунчалар ҳам берилди.

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумотлар берилади.

Шундан сўнг коррупция ва унинг олдини олиш, ушбу хавфли иллатнинг зарарли оқибатлари акс этган "Виждон саратони" номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM