ПОЛВОНЛАР “ПРОКУРОР КУБОГИ” УЧУН БЕЛЛАШМОҚДАЛАР

Ёшларни спортга бўлган қизиқишларини ошириш ва спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш мақсадида миллий кураш бўйича "Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур" шиори остида шаҳримиздаги  Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Прокурор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Унда Каттақўрғон, Иштихон, Қўшработ туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳри СамДУ Каттақўрғон филиали ва ҳарбий қисм жамоаларидан иборат 70 нафардан ортиқ спортчилар  иштирок этдилар.    

Мусобақанинг очилиши Давлатимиз мадҳияси билан бошланди.

Шундан сўнг сўзга чиққанлар шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Ж.Марданов ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Носировлар кейинги йилларда спорт соҳасига берилаётган эътибор ва шу мақсадда ўтказилаётган спорт мусобақаларининг аҳамияти ҳақида гапирдилар ва спортчиларга омад тиладилар.

Қизғин тарзда бошланган мусобақанинг якуни эртага, 4 июнь куни бўлиб ўтади. Ғолиблар муносиб тақдирланади. Кураш ихлосмандларини эртага бўлиб ўтадиган мусобақанинг финал қисмида иштирок этишлари мумкин.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM