ҚУРИЛИШЛАРНИНГ СИФАТ ДАРАЖАСИ ТАЛАБГА ҚАЙ ДАРАЖАДА ЖАВОБ БЕРАДИ?

Йилдан-йилга мамлакатимизда барча соҳалар сингари қурилиш соҳасида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Буни юртимизда, шаҳримизда замонавий кўринишда қад ростлаётган турли бино ва иншоотлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Хўш, бугун ушбу қурилаётган бинолар сифати жиҳатдан қурилиш талаб ва меъёрларига қай даражада жавоб беради?

Бугун шаҳримиздаги 2-ИДУМ ҳамда 5-мактабгача таълим муассасаларида ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу муассасаларда бўлган  шаҳар прокурори Ф.Эгамқуловнинг қурилиш мутасаддилари билан суҳбати ҳам айнан шу масалада бўлди.

2-ИДУМдаги 330 ўринли бино ўрнига барпо этилаётган замонавий кўринишдаги 3 қаватли янги бино 660 ўринга мўлжалланган.  Ҳозирда бинонинг 1 ва 2 қаватларининг ички қисмларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, мактабдаги бошқа ўқув бинолари ҳам таъмирланмоқда. Шаҳар прокурори қурилиш ишлари билан танишиш асносида ишларни сифатли амалга оширилиши, белгиланган муддатда топширилиши юзасидан зарурий кўрсатмаларни берди.

Шаҳар прокурори шунингдек, 5-мактагача таълим ташкилотидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини ҳам кўздан кечирди ва бу борада мутасаддилар билан суҳбатлашиб, тегишли топшириқларни берди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM