МУДОФАА ВАЗИРИ КУБОГИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда ҳарбий хизматчилар ўртасида Мудофаа вазири кубоги учун спортнинг “Миллий кураш” ҳамда “Тош кўтариш” бўйича спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Шаҳар ҳарбий қисмда ўтказилган “Тош кўтариш” бўйича мусобақада ҳам ҳарбий хизматчилар жуда фаол иштирок этдилар.  

Мудофаа вазири кубоги учун ўтказилган спортнинг “Миллий кураш” тури бўйича йигитлар 66, 81, 90 ва +90 вазн тоифасида гиламга чиқишган бўлсалар, 24 кг тош кўтариш баҳсларида ҳарбийлар 80, 85, 90 ва +90 кг вазн тоифасида  ғолиблик учун муросасиз ва қизғин кураш олиб бордилар. Мусобақа якунига кўра олий тоифали хакамлар томонидан юқори баҳоланган йигитлар ғолибликка муносиб топилдилар.

Ғолибларни тақдирлаш  тадбирида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирок этди.  

Ҳарбийлар ҳам жисмонан ҳам маънан етук бўлишлари бугунги куннинг талаби, шундай экан ҳарбий хизматчи доим спорт билан шуғулланиши ва чиниқиши лозим,- дейди шаҳар ҳокими мусобақа ғолибларини қутлар экан.

Ғолиб ва совриндорлар ҳарбий қисм қўмондонлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландила

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM