БЎШ ТУРГАН ОБЪЕКТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЛОЗИМ

Бугун вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида бўлиб ўтган аппарат йиғилишида шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари ва тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Шундан сўнг шаҳар ҳокими Г.Алимова раҳбарлигида кун тартибида муҳокама қилинган масалалар хусусида сўз юритилди ва саноат зоналари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш борасида яратилган қувватлардан унумли фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати таҳлил қилинди.

Шунингдек, йиғилишда бўш турган объектларнинг майдонларидан самарали фойдаланиш борасида ҳам қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида гапирилди ва бу борада мутасаддиларга зарурий топшириқлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.  

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM