ЁШЛАР АСР ВАБОСИ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ

Ўқувчилар ўртасида гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари, наркотик моддаларга қарши курашиш борасида ўтказилаётган иншолар ва расмлар танловида ёшлар фаол иштирок этмоқдалар. Улар расмларда ва иншоларда ушбу хавфли иллат ҳақидаги ўз тушунчаларини, унга қарши курашишда тенгдошларини ҳам янада фаол бўлишга ундаганларини баён қилганлар.

Жумладан, Халқ таълими бўлимига қарашли 1 умумтаълим мактабидаги 5-6-7-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Биз гиёҳвандликка қаршимиз, сизчи?” шиори остидаги расмлар танловида 70 га яқин ёшлар қатнашдилар. Танлов ғолибларига совғалар тақдим этилди.

Худди шунингдек, 9 умумтаълим мактабининг ҳам 5-6-7-синф ўқувчилари ўртасидаги расмлар танлови ҳамда “Гиёҳвандлик аср вабоси” мавзусидаги иншолар танлови ҳам сермазмун бўлди. Танловлар билан биргаликда ўқувчи-ёшлар ўртасида мактабнинг маънавий –маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда психолог томонидан ўтказилган давра суҳбатларида гиёҳвандликнинг инсон учун хавфли иллат эканлиги, унинг таъсирига тушиб қолиш аянчли оқибатларга олиб келиши ҳааидаги тушунчалар берилди.

11-ИДУМда 200 дан ортиқ ўқувчи- ёшлар ўртасида ўтказилган расмлар танловида 1-ўринга  8-“Б” синф ўқувчиси А.Қоржовов, иншолар танловида эса 1 ўрин 9-“Д” синф ўқувчиси Ф.Аминова муносиб топилди.

Мактабда шунингдек, гиёҳвандликка қарши курашиш мавзуларидаги давра суҳбатлари ва кўргазмали бурчаклар ташкил қилинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM