ШАҲАР ИШЧИ ГУРУҲИ ТУЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92 сонли қарори ҳамда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги “Ёшларги оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг тизимини жорий этиш тўғрисида”ги СҚ-361-IV сонли қарори билан тасдиқланган 44 та субиндекаторларнинг “маҳаллабай” ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳарда секторлар кесимида ишчи гуруҳи тузилди.

Айни дамда мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари иш олиб бормоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳи томонидан “Зиёлилар”, “Зомин”, “Мирий”, “Зарифобод”, “Дамариқ” ва 3 сектордаги “Каттақўрғон” маҳаллаларидаги ёшлар етакчиларининг фаолиятларини ўрганмоқдалар.

Ёшлар етакчиларининг маҳаллаларда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, бизнесга қизиқувчи ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида спорт ва бошқа маънавий-маърифий тадбирларни ташкил қилиш борасидаги фаолиятларини ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар, бу борада ишларни тўғри ташкил этмаган ёшлар етакчиларининг фаолиятлари юзасидан ишчи гуруҳининг таҳлилий маълумотлари шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Носиров томонидан масъуллар иштирокида муҳокама қилиб борилади ва   умумлаштирилган маълумотлар ҳокимлик соатида кўриб чиқилади.

Ўрганишлар давом этади.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.  

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM