ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ 57 СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдаги 57 сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокимлиги вакиллари, депутатлар, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда 9 та масала кўрилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан шаҳарда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган чора-тадбирлар ижроси ҳамда янги иш ўринларни яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Р.Муродқосимовнинг ҳисоботи эшитилди.

Шундан сўнг Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи А.Убайдуллаев шаҳарда жамоат тартибини сақлаш ва йўлларда хавфсиз ҳаракатни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берди.

Депутатлар шунингдек, сессияда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида Акциядорлик тижорат Халқ банки Каттақўрғон филиали бошқарувчиси А.Эшпулатов ҳамда “Микрокредит” акциядорлик тижорат банкининг Каттақўрғон шаҳар филиали бошқарувчиси Э.Санақуловларнинг ҳисоботлари ҳам эшитилди.

Каттақўрғон шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари А.Шодиев ҳамда шаҳарда тез тиббий ва шошилинч ёрдам бўлимида аниқланган муаммоларни бартараф этиш, тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати сифатини яхшилаш тўғрисида халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси раиси У.Шариповаларнинг ва Каттақўрғон шаҳар 2-сон ихтисослашган давлат умумтаълим мактабини масофавий таълим шаклига ўтказиш тўғрисида шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Ж.Ахмедовларнинг ахбороти ҳам депутатлар эътиборига ҳавола этилди.

Сессияда навбатдаги масала сифатида киритилган Каттақўрғон шаҳридаги айрим номсиз кўча, хиёбон, майдон ва қабристонларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссияси раисининг ўринбосари Ж. Шеровнинг ҳисоботи қабул қилинмади. Ушбу масала юзасидан комиссия тузилиб ўрганилиши белгиланди.  

Шаҳардаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб варағидан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар учун маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар ҳам сессияда муҳокама қилинди.

Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM