Каттақўрғон шаҳрида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови муносиб ўтказилмоқда

Бугун ишчи гуруҳ режа-жадвалига мувофиқ Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бошланди.

16 май куни Каттақўрғон шаҳридаги “Қўшҳовуз” ва “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови шаҳар кўмаклашувчи комиссияси иштирокида бўлиб ўтди. 

“Қўшҳовуз” маҳалла йиғини раислигига номзод сифатида рўйхатга олинган Негматова Сабоҳат ва “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини раислигига номзодлардан бири бўлган Исматов Бахтиёр сайловда иштирок этган вакилларнинг кўпчилик овозларини тўплаб, кейинги муддатга раисликка сайландилар.

 

Маҳалла йиғини раислари (оқсоқоллари ) сайловини ўтказувчи ишчи гуруҳи режа жадвалига асосан МФЙ раиси (оқосоқоли) сайлови давом этмоқда.

Т.Ҳамидов,

Маҳалла йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига кўмаклашувчи комиссия раиси

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM