ДИҚҚАТ!!!

Каттақўрғон шаҳридаги хўжалик  юритувчи  субъектларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари Диққатига

- Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (микрофирма ва кичик корхоналари, хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) томонидан 1-NH shakli “Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида”ги www.stat.uz ёки www.samstat.uz веб-сайт орқали электрон кўринишда 2018 йилнинг 16 декабридан кечиктирмасдан, хато ва камчиликларсиз тақдим этишингиз сўралади;

- Маҳаллалар фуқаролар йиғинлари раис ва котибалари томонидан 1-DX shakli “Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари фаолияти тўғрисида”ги ҳисоботини Интернет тармоғи воситасида,  давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш  автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, 2018 йилнинг 31 декабридан кечиктирмасдан, хато ва камчиликларсиз тақдим этишингиз сўралади;

Давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Маълумот учун телефонлар: (66)455-12-19.

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM