ТАДБИРКОРГА ҚОНУН МАДАДКОР

Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг самарали фаолият юритишлари учун барча шарт-шароитлар яратилиб, уларни фаолиятига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш борасида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 30 ноябрь куни шаҳар ҳокимлигида тадбиркорлар  билан бўлиб ўтган учрашувда тадбиркорлар дуч келаётган муаммолар муҳокама этилиб, республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлганлари тегишлилиги бўйича ҳал этиш учун юборишга келишиб олинди.

Учрашувда  вилоят ҳамда шаҳар прокурорларининг тадбиркорлик бўйича ўринбосарлари, вилоят солиқ, адлия, МИБ ва бошқа тегишли бошқарма вакиллари, шаҳар ҳокими ҳамда 50 нафар тадбиркор иштирок этди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM