"Нурафшон" маҳалласини обод қилиш ишлари давом этмоқда! 

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган "Маҳаллабай ишлаш ва камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар"га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор  йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида "Халқ қабулхонаси бошчилигида "Нурафшон" маҳалласида ободонлаштириш ва қурилиш ишларини олиб бориш ва маҳаллада аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун ташкил этилган ишчи гуруҳи" иш олиб бормоқда.
Ишчи гуруҳи ўрганишлари давомида маҳалланинг Нарпай бўйи ва Боғибаланд кўчаларига 28 дона бетон устунлар ўрнатилди. Узоқ йиллардан бери ҳал этилмай келинаётган тизимли муаммолардан бири бартараф этилиши билан бирга 70 га яқин хонадонларда яшовчи фуқароларнинг розилигига ҳам эришилди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM