АЁЛ БАХТЛИ БЎЛСА

Куни кеча шаҳар тиббиёт бирлашмаси фаоллар  залида  хотин-қизлар қўмитаси, тиббиёт бирлашмаси ва Ички ишлар ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5325 сон Фармони ижроси ва “Каттақўрғон шаҳрида 10 ой давомида хотин-қизлар ўртасида кузатилган салбий ҳолатлар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари” мавзусига  бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Уни ҳоким ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Рахимова кириш сўзи билан очди.

Йиғилишда  сўзга чиққанлар  шаҳар миқёсида  2018 йил 10 ойи давомида кузатилган салбий ҳолатлар, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ва замонавий намунали оила моделини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида  фикр юритдилар.

Келгусида хотин-қизлар ўртасида содир бўладиган салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида кўпроқ  тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ва ҳамкор  жамоат ташкилотлари билан биргаликда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM