ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ.

17 ноябрда Каттақўрғон шаҳридаги Мажидий театрида вилоят ҳокими вақтинчалик бажарувчи Э.Турдимов, шаҳар тиббиёт ходимлари билан учрашди. Йиғилишда вилоят хокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ровожлантириш ва маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси, ДСЭНМ раҳбари, молия, давлат молиявий назорат бошқармаси бошлиғи қатнашдилар.

 Каттақўрғон шаҳар, Нуробод, Пайариқ, Нарпай, Пахтачи, Иштихон, Қўшработ, Каттақўрғон туманларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ровожлантириш ва маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосарлари, хотин қизлар қўмитаси раислари, Тиббиёт бирлашмаси бош врачлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, молия бўлимлари, хусусий тиббиёт муассасалари иштирокида бўлиб ўтган мазкур йиғилишда соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликлар ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM