“МЕН БУЮК АЖДОДЛАР АВЛОДИНИНГ ДАВОМЧИСИМАН”

Яқинда Каттақўрғон шаҳар Ҳарбий қисмида  шартнома асосидаги офицерлар, сержант ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ўтказилган давра суҳбати ана шу мавзуга бағишланди. Унда истеъфодаги майор М.Жумаев, шаҳар “Маҳалла” жамғармаси фахрийлар билан ишлаш бўйича раис ўринбосари Ф.Муҳаммадиев, “Ноқис” МФЙ раиси Ф. Абдуллаева, шаҳар драма театри актрисаси Д.Эгамова, шаҳар ёшлар иттифоқи ходими Ф.Наджимов ҳамда ҳарбий қисмдаги 180 нафар офицер, сержантлар ва 30 нафар ишчи хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида жаҳон аҳамиятига молик бебаҳо мерос қолдирган буюк алломаларимизнинг ҳаёт йўли, илм-фан ривожига қўшган ҳиссалари, уларнинг бой маънавий меросининг маънавий дунёқарашимизни оширишдаги роли хусусида сўз юритилди.

Йиғилиш сўнгида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги  ПҚ-3898-сонли буйруғи “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий - маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги талабларига асосланиб, шу ойнинг ҳар жума кунлари “Мен буюк аждодлар авлодининг давомчисиман” шиори остида давра суҳбати ва тушунтириш ишлари олиб бориш лозимлиги таъкидланди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM