ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНЛАРИ АМАЛДА!

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги ПФ–4782–сонли “Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб–қувватлаш ҳамда тиббий–ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора–тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларига асосан мамлакатимиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига давлатимиз томонидан тиббий ва моддий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда.

Яқинда шаҳримизда яшовчи ана шундай инсонлар ҳам ушбу ғамхўрликдан баҳраманд бўлишди. Жумладан, октябр ойининг 15 кунида шаҳар ҳокимлигида ўтказилган тадбирда шаҳримиздаги вояга етмаган имконияти чекланган болаларнинг 3 нафари ва тиббиёт бирлашмасида ҳисобда турувчи 10 нафар пенсионер ва имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари берилди.  Шунингдек, шу куни “Ғарб Мачит” МФЙда туғилган бир нафар фуқарога туғилганлик гувоҳномаси ҳам тақдим этилди.

Тадбир қатнашчилари бугун давлатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга кўрсатилаётган мана шундай юксак эътибор ва ғамхўрликлар учун миннадорчилик билдирдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM