КАТТАҚЎРҒОН ШАХРИ КИЧИК САНОАТ САНОАТ ЗОНАСИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора - тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3607-сонли қарорига асосан, Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 30-мартдаги №555-Қ сонли қарори қабул қилинган.

Мазкур қарор асосида шаҳар ҳокимлиги балансидаги Собиқ “Ингичка кони” АЖ ҳудудида жами 3,9 гектар ер майдони  қурилиш ости майдони 2425.81 кв.мга бино ва иншоатлар кесимида ҳамда собиқ “Каттақўрғон Агросервис МТП” худудида жами 2.02 Га ер майдони қуриш ости майдони 3403.4 кв.м. бўлган бино-иншоот ва ер майдонида кичик саноат зоналари ташкил этилган.  

Ташкил этилган кичик саноат сонасига Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгашининг 2018 йил 25-майдаги  04/3-323-сонли йиғилиш баёнига асосан “CLASSICMOTOR POWER” ХКнинг 2.25 млн. долларлик метал қувур ва профиллар ишлаб чиқариш лойиҳаси (1.0 Га ер майдони) ва “CLASSIC MOTOR” МЧЖнинг 1.4 млн. долларлик юқори босимли пластик қувурлар ишлаб чиқариш лойиҳаси (1.0 Га ер майдони) мақулланди.

Ташкил этилган кичик саноат сонасига Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгашининг 2018 йил 25-июлдаги  04-01/01-сонли йиғилиш баёнига асосан “SamKat Sapfir” МЧЖнинг 500.0 млн. сўмлик гипс ишлаб чиқариш лойиҳаси (0.5 Га ер майдони) ва “Илёс Охалигипс Сервис” ХКнинг 430 млн. сўмлик, шундан 80.0 млн. сўм ўз маблағи 350.0 млн. сўм банк кредити хисобидан шаклланадиган гипс ишлаб чиқариш лойиҳаси (0.20 Га ер майдони) мақулланди.

Ташкил этилган кичик саноат сонасига Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгашининг 2018 йил 19-сентябрдаги  02-01/86-сонли йиғилиш баёнига асосан “Nurobod Lime Stone” МЧЖнинг 3.7 млн. долларлик, шундан 0.5 млн ўз маблағи 3.2 млн доллар банк кредити хисобидан шаклланадиган бетон махсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси (0.8 Га ер майдони) ва “Neftegaz Prom Proekt Servis” МЧЖнинг 12.0 минг долларлик, шундан 6.0 минг доллар ўз маблағи, 6.0 минг доллари банк кредити ҳисобидан шаклланадиган қуруқ қоришмалар ишлаб чиқариш лойиҳаси (0.05 Га ер майдони) мақулланди.

Биринчи лойиҳа:

“CLASSICMOTOR POWER” ХК (Рахбари: Қулбулов Қахрамон тел: (99-848-75-67)  умумий қиймати 2250,0 минг доллар бўлган  ўз маблағи маблағи ҳисобидан “Темир қувур ва профил” ишлаб чиқариш лойиҳасини тасдиқланган тармоқ жадвалига асосан 2019 йил феврал ойига қадар амалга ошириш ва 85 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.

               

Иккинчи лойиҳа:  

“CLASSIC MOTOR” МЧЖ (Рахбари: Курбонов Музаффар тел: 90-788-60-63) умумий қиймати 1400,0 минг доллар бўлган, ўз маблағи хисобидан юқори босимли пластик қувурлар ишлаб чиқариш лойиҳаси тасдиқланган тармоқ жадвалига асосан, 2019 йил 1-чорақ охирига қадар  ишга туширилиши ва жами 85 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

  

Учинчи лойиҳа: 

“SamKat Sapfir” МЧЖ (Рахбари: Қуйлиев Хуршид тел: 90-135-94-44) умумий қиймати 500,0 млн. сўм бўлган, ўз маблағи хисобидан шаклланадиган гипс ишлаб чиқариш лойиҳаси тармоқ жадвали тасдиқланган. Лойиҳани жорий йил якунига қадар амалга ошириш ва 10 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Тўртинчи лойиҳа: 

“Илёс Охалигипс Сервис” ХК (Рахбари:Ярқулов Ғиёс тел: 97-928-34-38) умумий қиймати 430,0 млн. сўм бўлган, шундан банк кредити маблағи 350,0 млн. сўм, ўз маблағи 80,0 млн. сўмлик гипс ишлаб чиқариш лойиҳасини тасдиқланган. Бугунги кунга қадар мазкур корхона томонидан табиий газ таъминотига бўлган ишончи бўлмаганлиги сабабли мазкур лойиҳани амалга оширишда иккиланиб қолган эди.

Мазкур лойиҳани амалга оширишда табиий газ энг асосий хом ашёлардан бири хисобланади. Шу сабабли табиий газ таъминоти етарли даражада бўлмаса кутилган даражадаги курсаткичларга еришиб бўлмайди.

Бешинчи лойиҳа: 

“Nurobod Lime Stone” МЧЖ (Рахбари:Хайитов А. тел: 93-230-71-36) умумий қиймати 3.7 млн. доллар бўлган, шундан банк кредити маблағи 3.2 млн. доллар, ўз маблағи 0.5 млн. долларлик бетон махсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси тасдиқланган. Бугунги кунга тармоқ жадвалини тасдиқлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шахар ҳокимининг ер ажратиш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланмоқда.

Олтинчи лойиҳа: 

“Neftegaz Prom Proekt Servis” МЧЖ (Рахбари:Куртаметов И. тел:90-224-16-53) умумий қиймати 12.0 минг. доллар бўлган, шундан банк кредити маблағи 6.0 минг доллар, ўз маблағи 6.0 минг долларлик қуруқ қоришмалар ишлаб чиқариш лойиҳаси тасдиқланган. Бугунги кунга тармоқ жадвалини тасдиқлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шахар ҳокимининг ер ажратиш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланмоқда.

 

 

 

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM