17-ИДУМ ўқувчилари вилоят босқичида 2-ўринни эгаллади

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Армрестлинг Федерацияси Самарқанд вилоят бўлинмаси ташаббуси билан спортнинг армрестлинг тури бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди. 2004-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида ўтказилган мусобақада Каттақўрғон шаҳар 17-ИДУМ ўқувчилари ҳам муносиб иштирок этдилар.
11-"Б" синф ўқувчилари ўнг ва чап қўлларда 75 вазн тоифасида Суннатжон Бойназаров ҳамда 80 вазн тоифасида Отабекжон Раззоқовлар фахрли 2-ўринни эгаллаб Ўзбекистон Армрестлинг Федерациясининг вилоят бўлинмаси томонидан 2-даражали диплом билан тақдирландилар. 


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM