МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ КАТТАҚЎРҒОНДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорининнг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ёшларнинг маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳамда бой маданиятимиз азалий қадриятлар ва анъаналаримизга асосланган дунё қарашни шакллантиришга йўналтирилган ягона тизимни яратиш, уларнинг онггу тафакурига Ватан ҳимояси шарафли ва муққадас бурч  эканини, миллий армиямиз билан фаҳрланиш давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун масъулят туйғусини чуқур сингдириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул килинаётган қонун хужжатлари, давлат дастурининг мазмун моҳиятини тизимли ва изчил равишда етгазиш ҳамда дунёда ва ён атрофимизда содир бўлаётган глабаллашув жараёнларига нисбатан уларда онгли муносабат ва фаол хаётий позицияни  шакллантириш мақсадида шу йилнинг 28 сентябрь куни Каттақўрғон шаҳаридаги 11-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “1 октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишлаб “Устоз, сизга қиламиз таъзим”мавзусида маънавий-маърифий кеча ўтказилди. 

Ушбу тадбир давомида Каттақўрғон шаҳар миқёсида 14 ёшгача бўлган болалар ўртасида спортнинг эркин кураш, бадий гимнастика ва карате WTF йўналиши бўйича мусобақаларнинг финал босқичи ўтказилди. Мусобақа якунида спортчилар Миллий гвардия эсталик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар. Шунингдек, ўқувчи ёшларга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларда мавжуд бўлган қурол-аслаҳа, махсус кийим-кечаклар кўргазмали қуроллар намойиши ҳамда жанговар қўл жанги элементлари бўйича чиқишлар  ўқувчи ёшларга тақдим қилинди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM