ОЛИЙ СУД РАИСИ ЎРИНБОСАРИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Кейинги вақтларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизими бўйича туб ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса Маъмурий, иқтисодий, хўжалик судларнинг фаолиятига оид ўзгаришлар бу борада ечимини топишни кутаётган кўпгина муаммоларни ҳал этилишга имкон яратди. Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ тизимига оид мурожаатларини жойига бориб ҳал этилиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилиши юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият эканлигини яна бир бор исботлади.

Яқинда мана шундай сайёр қабул Каттақўрғон шаҳрида ташкил этилди. 2018 йилнинг 18 сентябрь куни шаҳримиздаги Драма театри биносида бўлиб ўтган сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Ёдгоров Холмўмин Буврабоевич Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон ва Иштихон туманлари аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди.

Шаҳар фуқаролари, ёшлар иштирок этган очиқ мулоқот давомида суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиликлар юзасидан маъруза қилинди.

Сайёр қабулга фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича хамда маъмурий ва иқтисодий судларнинг биринчи ва апелляция ёки кассация инстанциялари суд қарорларидан норози бўлган фуқароларнинг ариза ва шикоятлари қабул қилиниб, қонуний тушунчалар берилди хамда айрим мурожаатлар жойида  ҳал этилди.

Жумладан сайёр қабулга келган фуқаролар Г.Шаропова, М.Файзиев хамда В.Нурматовлар ўз мурожаатлари бўйича  қониқарли тушунчалар олишганидан  мамнун бўлишди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM