ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ЎЗ МАҲАЛЛАСИДАГИ КЕКСАЛАРНИ БАЙРАМ БИЛАН ҚУТЛАДИ

“Зиёлилар” маҳалласининг ҳоким ёрдамчиси В. Усмонов ҳамда маҳалла раиси М.Тиллаевлар 14 январь- “Ватан ҳимоячилари” куни байрами муносабати билан маҳалладаги нуроний байналминалчи фуқароларни хонадонларида бўлдилар.

Жумладан,  маҳалладаги  Нажимов Комил бобо ҳамда Ишмонов Комил ҳожибоболарни байрам билан табрикладилар.

Ўз навбатида кексалар ҳам бугунги тинч ва осуда кунларимизга шукрона келтирдилар ва кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2022 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM