ШАҲАР ҲОКИМИ ГАВҲАР АЛИМОВА 14 ЯНВАРЬ – ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ

Юртимиздаги тинч ва осойишта ҳаётни таъминлаш йўлида хизмат қилаётган аскар ва сержантлар, фидоий ҳарбийлар!

Авваламбор, барчангизни 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли Кучлар ташкил топганлигининг 30 йиллиги билан муборакбод этаман. Чегараларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинчлигини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армиямиз билан ҳамда Ватанимиз тинчлигини асраб келаётган Сиз каби мард ва жасур ўзбек ўғлонлари билан фахрланамиз.

Мамлакатимиз Президенти, Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан миллий армиямизни ислоҳ қилиш ва чуқур ўйланган ва узоқ муддатга мўлжалланган стратегияга биноан тубдан, ижобий ўзгартиришга муваффақ бўлинди. Ҳарбий бошқарувнинг самарали тизимини таъминлайдиган механизмлар ишлаб чиқилди. Миллий армиямизга муносабат тубдан ўзгарди. Ёшлар учун армияда хизмат қилиш шарафли бурчга айланди. Бугун ўзининг Ватан ҳимоячиси сифатидаги йигитлик бурчини чуқур англаган ёшлар ўз юртига фидойи инсон бўлиб етишиши учун астойдил бел боғламоқда. Бир сўз билан айтганда Миллий армиямиз ўғлонларимиз учун чинакам мардлик ва фидойилик мактабига айланди.

Ҳурматли мард ва жасур ўғлонлар!

Ислоҳотларнинг натижасини бугун Каттақўрғон ҳарбий қисмида яратилган шарт-шароитлар мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин.

Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигини 30 йиллиги байрами арафасида ҳарбий қисм ташкил топган кунининг 28 йиллигини нишонладилар.

Ўтган йиллар давомида ҳарбий қисм шахсий таркиби ўз шижоати ва хизмат мажбуриятларига сидқидилдан ёндошганлиги боис бир қатор ҳарбий хизматчилар 2-даражали “Шон-шараф” ордени, “Жасорат” медали, “Шухрат” медали, “Содиқ хизматлари учун” медали, “Мард ўғлон” “Саховат ва кўмак” орден ва медаллари билан тақдирланди.

Шунингдек, 350 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар эсдалик нишонларига сазовор бўлдилар.

Ҳарбий қисмнинг жанговар шайлиги ва жанговар қобилиятини ошириш, ҳар томонлама тайёргарликка эга, кучли ва билимли, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур ҳарбий хизматчиларни тайёрлашга йўналтирилган ишлар боис бугун ҳар томонлама етук ва комил ҳарбий хизматчилар шаклланиб келмоқда. Уларнинг “Армия 2020” ҳалқаро армия ўйинларида ҳамда “Мен ғолиб” шиори остида ўтказилаётган “Артиллерия олов устаси” мутахассисларини Мудофаа вазирлиги миқёсида 3- босқичи мусобақаларида иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритаётганликлари бизга катта куч ва ғурур бахш этади.

Албатта, буларнинг барчаси ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, замонавий ўқув бинолари, ётоқхонлар, энг муҳим бўлган қурол- яроқ, ҳарбий техникалар билан таъминланганлиги натижасидир. 

Ушбу қутлуғ айём арафасида сарҳадларимиз тинчлигини ҳимоя қилишдек шарафли бурчни ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳамшаҳарларимиз хотирасини ҳам юксак ҳурмат билан тилга олиш бурчимиздир. Ҳарбий хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган Улуғбек Барноев,Бахром Эргашев, Жамшид Расулов каби ҳамшаҳарларимизнинг кўрсатган жасоратлари ва ёрқин хотиралари каттақўрғонликлар қалбида ёрқин из қолдирган. Бугун уларнинг ватанпарварликлари ёшларга юксак намуна бўлмоқда.

Азиз дўстлар!

Яна бир бор Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан Сиз азизларни ва оила аъзоларингизни чин юракдан табриклайман.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва саодат, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман. Халқимизнинг юксак ишончи ва ҳурмат-эҳтироми сизларга ҳамиша ёр бўлсин!

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM