9 НАФАР ШАХС МУДДАТИДАН ОЛДИН ШАРТЛИ ОЗОД ҚИЛИНДИ

Бугун Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди томонидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ пробация ҳисобида турган маҳкумларни, жазоларни виждонан ўтаганлиги, айни вақтда тузалиш йўлига ўтиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлигини инобатга олиб, уларни инсонпарварлик тамойиллари асосида жазодан шартли озод қилинди.
Уларнинг тузалиш йўлига ўтганлиги боис 9 нафари муддатидан олдин шартли равишда озод этилди ва 1 нафарининг озодликни чеклаш жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Булар фуқароларга жамиятда ўз ўринларини топиши ва уларни эзгу мақсадлар сари олға интилишлари, келгусида бу каби қинғир ишларга қўл урмаслиги учун яна бир бор берилаётган имкониятларидан биридир.  
Ўйлаймизки ушбу шахслар бу имкониятдан тўғри фойдаланадилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM