17-ИДУМДА ОТАЛАР ЙИҒИЛИШИ

Шаҳримиздаги 17 ИДУМ да ҳам ўқувчиларнинг оталари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Синфлар кесимида ташкил этилган оталар йиғилишида мактаб маъмурияти томонидан оналар сингари фарзанд тарбиясида оталарнинг масълияти ҳам кучли эканлиги, уй вазифаларини бажаришда, шунингдек, доимий равишда фарзандлар билан мулоқот қилиб туриш лозимлиги юзасидан тушунчалар берилди.

Ўз навбатида оталарнинг ҳам бу борадаги фикрлари эшитилди. Йиғилиш сўнггида келгусида ота-оналар ва мактаб ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2022 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM