“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА УЧИНЧИ БОСҚИЧДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚАНДАЙ МЕЗОНЛАР БЎЙИЧА КИРИТИЛАДИ?

Президентимиз томонидан йўлга қўйилган “Аёллар дафтари” кўплаб ишсиз, ижтимоий кўмакка муҳтож хотин- қизлар учун  имкониятлар яратди. Шаҳримизда ҳам хатлов натижасида дафтарга киритилган хотин-қизларга белгиланган 9 та йўналиш бўйича моддий ва маънавий кўмак берилди.

Жумладан, “Аёллар дафтари”нинг биринчи босқичида 1233 нафар, иккинчи босқичида эса 1296 нафар хотин-қизларга ўз ҳохишларидан келиб чиқиб, ёрдам кўрсатилди ва дафтардан чиқарилдилар.

Айни дамда “Аёллар дафтари”нинг учинчи босқичи бошланиши арафасида.

Яқинда шаҳар ҳокимлигида маҳалла вакиллари, банк, бандлик, соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда бу борадаги ишлар таҳлил қилинди.

Унда сўзга чиққан шаҳар хотин-қизлар кенгаши раиси Ш.Кучкарова ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ф.Рахимовалар ушбу босқич ҳақида маълумот бердилар ва ҳудудларда олиб бориладиган аёллар дафтарига хатлов жараёнларида нималарга эътибор қаратиш  лозимлиги ҳақида гапирдилар.

Белгиланган мезонларга кўра “Аёллар дафтари”га учинчи босқичига 30 ёшдан ошган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд, боқувчиси бўлмаган, ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган, уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд   хотин-қизлар киритилади.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2022 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM