ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ МУАММОНИ ЖОЙИДА ҲАЛ ҚИЛДИ

Шу кунларда ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудларида аҳоли хонадонларида хатлов ўтказиб мавжуд муаммоларни ўрганмоқдалар.

Жумладан, яқинда “Ермачит” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Ф.Рахимова томонидан маҳалладаги Аминовлар оиласини ўрганиш жараёнида хонадондаги хотин-қизларнинг тикувчилик ҳунари борлигини лекин имкони йўқлиги боис тикув машинасига эҳтиёжи борлигини аниқладилар. Уларни бандлигини таъминлаш мақсадида шаҳар хотин-қизлар кенгаши раиси Ш.Кучкарова ҳамда ҳоким ёрдамчиси Ф.Рахимова ҳомийлик ёрдами асосида оилага тикув машинаси тақдим этдилар.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси ҳамда ушбу  маҳалла раиси маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида ҳудуддаги 647 та хонадон, корхоналар, ташкилотлар ва савдо дўконларида бўлиб ҳақиқий ҳолат билан танишдилар.

Ўрганиш жараёнида оилаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, бандлик масаласи, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини бошлашга кўмаклашиш борасидаги асосий вазифаларни белгилаб олдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM