Ҳурматли Каттақўрғон шаҳар прокуратураси ходимлари! 

Сизларни 8-январь "Прокуратура органлари ходимлари куни" байрами билан чин дилдан табриклайман. 
Прокуратура органлари ходимларининг касбий байрами сифатида белгиланган бу кун прокуратура органларида хизмат қиладиган барча ходимлар, жумладан фахрийлари қалбидаги орзу-умидлар рўёбга чиққан қутлуғ санадир.
Таъкидлаш жоизки, прокуратура органлари томонидан жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, умуман, барча йўналишларда катта ишлар қилинмоқда.
Бугун прокуратура органлари ходимлари зиммаларига юклатилган ҳар қандай вазифани бажаришга виждонан, садоқат ва юксак масъулият билан ёндашмоқда десак ҳеч муболаға бўлмайди.
Прокуратура органлари ходимларини касб байрами билан табриклаб, ҳар бир ходими Президентимиз таъкидлаганларидек, олижаноб халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Каттақўрғон шаҳар ҳокими, сенатор Гавҳар Алимова

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM