ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНМОҚДА

Президентимиз ташаббуси билан маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари лавозими жорий этилди.

Ҳоким ёрдамчилари маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш жойларини яратишга масъул бўлади, ер, кредит, инфратузилма, касбга ўқитиш ва бошқа зарурий кўмак бериш тизимини йўлга қўяди.

Шу билан бирга “хонадонбай” сўровлар ўтказиш орқали маҳалланинг ихтисослашуви ва “ўсиш нуқталари”дан келиб чиққан ҳолда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўриш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ишга жойлашиш истагини билдирган ишсизлар бандлигини таъминлаш ва аҳолини ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашиш каби вазифаларни бажаради.

Шу кунларда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари аҳолининг муаммоларини ҳал этиш мақсадида хонадонма-хонадон юриш орқали уларнинг яшаш шароитини ўрганмоқдалар.

Куни кеча шаҳар ҳокими в.в.б Б.Сайипов бу борада шаҳримиздаги маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари томонидан  олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида “Ермачит”, “Чинобод”, “Ўрикзор”, “Чордара” ҳамда “Қориравот” маҳаллаларида бўлди.

Республика солиқ қўмитаси вакиллари Н.Рахмонов ҳамда Ж.Қурбоновлар ҳамроҳлигида маҳаллалардаги  ўрганишлар жараёнида фуқаролар билан ҳам суҳбатлашдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM