ЯНГИ ЙИЛДА ҲАР БИР ПЕДАГОГ ИШИГА ЯНГИЧА ЁНДАШИШИ ЛОЗИМ

Йил якунида ҳар бир соҳада эришилган  ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинади ва келгусидаги режалар ва вазифалар белгилаб олинади. Жумладан,  шаҳримиздаги 11-ИДУМ да ҳам мактаб раҳбарияти ва педагогик жамоаси иштирокида бўлиб ўтган йил якунлари сарҳисобида ўтган йилда ўқувчи-ёшларга таълим-тарбия бериш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Сўзга чиққан мактаб директори О.Салимова йил давомида мактаб педагогик жамоасининг фаолияти, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар хусусида гапирар экан, янги йилда ҳар бир педагог янада масъулият билан ўз ишига янгича ёндашиши шартлигини таъкидлади.

Шундан сўнг йил давомида самарали меҳнати ҳамда ўқувчиларининг шаҳар, вилоят, республика ва халқаро миқёсда эришган ютуқлари билан жамоада намуна бўлган педагог ходимлар мактаб маъмурияти томонидан тақдирланди.

Шу куни янги йилда мактабда таълим сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати  

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM