АССАЛОМ МАКТАБ!

“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги ва билимлар куни муносабати билан шаҳримиздаги барча таълим масканларида бўлиб ўтган тантанали сафланиш мана шундай номланди.

Болажонларимиз мириқиб дам олган ёзги таътил ҳам ўз ниҳоясига етди. Улар яна ўзларининг қадрдон масканлари севимли мактабларининг иссиқ бағрига қайтдилар.

Ҳар йили янги ўқув йилида таълим масканларига бошқа ўқувчилар билан бирга мактабга илк бор қадам босаётган жажжи ўқил-қизлар ҳам ташриф буюрадилар.

“Жорий йилда шаҳримиздаги мавжуд 17 та умумтаълим мактабига жами 1731 нафар ўқувчи биринчи синфга қабул қилинди. Президентимиз томонидан мактабга илк қадам қўяётган ўғил-қизларга ажратилган ўқув анжомларидан ташкил топган совғаларни ўз эгаларига топширдик. Бу воқеа кўзларида қувонч порлаб турган жажжи ўқувчиларда катта тааъсурот қолдиради деб ўйлайман, ва келгусида ушбу ёшларимиз ватанпарвар, билимли, зукко ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишларига ишонаман, зеро бугун мамлакатимизда ёшларимизнинг муносиб таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган”, - дейди шаҳар халқ таълими бўлими мудири Мухайё  Носирова.

Дарҳақиқат, қўлларида гул тутганча устозлари ва мактаб томон ошиқаётган ўқувчи – ёшларни кузатаркансиз қалбларидаги улкан орзулар, ҳаётга бўлган ишонч, мақсад ва режалар  кўзларида  акс этиб турганини гувоҳи бўласиз.

Биз шаҳримиздаги  барча ўқувчи-ёшларни янги ўқув йили билан қутлаб уларнинг келгусидаги ўқиш ва ишларида ёмад ёр бўлишини тилаймиз.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM