Айни_дамда

Image_tadbir: 

Айни пайтда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Самарқанд халқига мурожаати вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг facebook (https://fb.watch/9XRefchbUF/) ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ҳамда вилоят телевидениеси орқали жонли эфирга узатилмоқда.
Узатилаётган мурожаатни шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳокимлиги вакиллари, сектор раҳбарлари, депутатлар ва идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам онлайн тарзда тингламоқдалар.
Ҳоким мурожаатномасидан: 
Бугунги кунда олий таълимда асосий муаммо талабалар турар жойлари етишмаслигидир. Ҳозирда 17,1 минг ўринли турар жойга эҳтиёж мавжуд. Шу мақсадда, келгуси йилда давлат хусусий шерикчилик асосида кўплаб талабалар турар жойлари қурилади.
Мисол учун, Самарқанд шаҳрининг “Бирлик” маҳалласида (халқ тилида Макаронка), Рудакий кўчасида (собиқ ғишт заводи ўрнида) ҳамда “Қўрғонча” маҳалласи Воҳид Абдуллаев кўчаси 1-уй манзилида талабалар турар жойлари барпо этилади.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM