БИЗ ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИМИЗ!

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб «Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” давом этмоқда.  Яқинда шу муносабат билан 14 умумтаълим мактабида шаҳар ҳокимлиги томонидан қувноқ стартлар спорт мусобақаси ўтказилди.

Хотин-қизларнинг спортга бўлган қизиқиш ва интилишини кучайтириш, спортнинг оммабоплигига эришиш, аёлларини спорт билан шуғулланишига кенг имконият яратиш мақсадида маҳаллалардаги хотин- қизлар, ташкилотларнинг хотин-қиз раҳбарлари иштирокидаги ушбу мусобақа «Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз» шиори остида ўтказилди.

“Тўмарис” ҳамда “Барчиной” жамоалари ўртасидаги мусобақа қизғин ва кўтаринкилик остида бўлиб ўтди. Мусобақа якунига кўра  “Тўмарис” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

-Биз хотин-қизлар ўртасида мана шундай спорт мусобақаларининг ўтказилишидан хурсандмиз. «Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” доирасида бўлиб ўтган бугунги тадбирда  ҳам жуда фаоллик билан иштирок этдик. Мана шунақанги спорт тадбирларини кўплаб ўтказилиши тарафдоримиз, -дейди мусобақа иштирокчиси, 23 МТТ раҳбари Д.Хасанова.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM