НАМУНАВИЙ ТЎЙ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 12 август санасида Каттақўрғон шаҳар “Наврўз” тўйлар масканида шаҳар ҳокими М.Хашимов ташаббуси билан “Каттақўрғон ёғ-мой” акциядорлик жамияти ҳомийлигида шаҳарнинг Суфи Оллоёр маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомад қилувчи фуқаро Расулова Меҳринисонинг фарзандлари Расулов Хуршид ҳамда Расулов Шухратларнинг 150 кишилик намунавий никоҳ тўйи ўтказиб берилди.

Тўйда хизмат қилган ёш, иқтидорли хонандалар жонли ижрода кечага завқ-шукуҳ бахш этишди.

Мазкур  ибратли тўйда қатнашган Каттақўрғон шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Рахимова тўй соҳиблари ва келин-куёвларни шодмонлик билан қутлаб, уларга самимий тилаклар изҳор этди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM