17 - ИДУМДА ИЖОДИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ДОИРАСИДА ИЖОДКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ўқувчи-ёшларда кенг  маънавий-маърифий дунёқарашни шакллантириш мақсадида   Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 20 апрелдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимини амалиётга жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилди.

Ижодий-маданий тарғиботчилар томонидан умумтаълим мактабларида турли тадбирлар, танловлар, ёзувчи-шоирлар, журналистлар билан давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.

Бугун ушбу тадбирлар доирасида  шаҳримиздаги 17 -ИДУМда ҳам мактабнинг ижодий-маданий тарғиботчиси ташаббуси билан ижодкорлар Каттақўрғон шаҳар Драма театри актёри Ҳабиб Абдуллаев, шоира, журналист Фазилат Абдуллаевалар иштирокида учрашув ва давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирни мактабнинг  ижодий-маданий тарғиботчиси Жамшид Носиров очиб берди.

Дастлаб ижодкорлар ўз ижодий фаолияти, соҳага кириб келиш ва бугунда эришган муваффақиятларининг сирлари ҳақида ўқувчи-ёшлар билан ўртоқлашдилар.

Самимий давра суҳбати тарзида бўлиб ўтган учрашув давомида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Учрашув давомида ижодкорлар томонидан айтилган шеърлар тадбир иштирокчилари томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2021 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM