БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 9 август санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июньдаги “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли Фармони ижроси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2018 йил 4 июль куни мазкур фармон ижросини амалга ошириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлар бўйича ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон шаҳар прокуратураси, Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ва шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида 2-сектор ҳудудида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Ушбу ярмаркада тадбиркорлар, корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан ўзларининг бўш иш ўринлари бўйича иштирок этишди. Тадбирни шаҳар ҳокими М.Хашимов очиб берди. Шу куни 113 нафар фуқароларга ишга жойлашиш учун тегишли йўлланмалар тақдим қилинди. Ушбу фуқароларнинг 65 нафарини ёшлар ташкил этди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM