ИНГИЧКА АХОЛИСИ ТУРМУШ ШАРОИТИ ЯХШИЛАНАДИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокими М.Хашимов раислигида Ингичка қўрғончасидаги Маданият уйида мутасадди ташкилотлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда шаҳар ҳокими томонидан Ингичка фуқароларининг турмуш шароитларини яхшилаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларини хал қилиш юзасидан мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар бериб ўтилди. Ҳоким қарори билан тасдиқлаб тузилган жамоатчилик назорати гуруҳларига ҳар бир хонадон муаммоларини ўрганилиб, хал қилиш чораларини ишлаб чиқиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди. Айниқса, тижорат банклари томонидан ажратилиши режалаштирилаётган имтиёзли кредитлар шаҳарча аҳли, тадбиркорлар учун айни муддао бўлиши шубхасиздир.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM