“АЁЛЛАР ДАФТАРИ” : ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН ИМКОНИЯТ

Хотин-қизларга ҳар томонлама кўмаклашиш мамлакатимизда муҳим масалалардан ҳисобланади. Президентимиз саъй-ҳаракати билан йўлга қўйилган ижтимоий қийин аҳволдаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Аёллар дафтари”даги аёллар билан манзилли иш олиб борилиб, улар учун қулай даромад манбалари яратилмоқда.

Шаҳримизда ҳам иккинчи босқич “Аёллар дафтари” бўйича шаҳар хотин-қизлар кенгаши ва мутасаддилар томонидан маҳаллалар кесимида рўйхати шакллантирилган 1296 нафар хотин хотин-қизга 9 та йўналиш бўйича ёрдам кўрсатилди.

Куни кеча дафтардаги хотин-қизларнинг 230 нафарига тикув машинаси, 97 та пишириқ печи, 2 та сартарошлик ускунаси ҳамда 88 та тиббий ёрдамга муҳтожлар учун дори-дармон олиш учун пул маблағи тақдим этилди.

Тадбирда шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари, шаҳар Ижтимоий-ҳуқуқий хизмат маркази, депутатлар иштирок этдилар.

 

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова сўзга чиқиб, бугун хотин-қизларга берилаётган эътибор, ғамхўрлик, айниқса ижимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга кўрсатилаётган моддий ва маънавий кўмак қийналган аёлларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларида, уларда яхши яшаш сари интилишларига туртки бўлаётганини таъкидлади.

 

 

Шундан сўнг шакллантирилган рўйхат асосида 4 та сектор кесимида секторлар раҳбарлари томонидан  хотин-қизларга асбоб-ускуналар тарқатилди.

 

 

Ўз навбатида хотин-қизлар ҳам ушбу эътибор ва ғамхўрликлар, кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорчиликларини билдирдилар.

 

 

-Дафтарга киритилган 1296 нафар хотин-қизларга турли даражадаги ёрдамлар кўрсатилиши, бандликлари таъминланиши натижасида 838 нафар хотин-қизлар қолган эди. Шу бугунга қадар дафтарда турган 838 нафар хотин-қизларга ҳам истакларидан келиб чиқиб, манзилли ёрдам кўрсатилди. Натижада улар ҳам дафтардан чиқарилди дейди,- шаҳар хотин-қизлар кенгаши раиси Ш.Кучкарова.

 

 

 

 

 

 

Тадбирда иштирок этган шаҳар Ижтимоий-ҳуқуқий хизмат маркази раҳбари Ж.Носиров тадбир иштирокчилари хотин-қизлар билан келгусида уларни мана шундай кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан унумли фойдаланган ҳолда ўзларининг бандликларини таъминлашлари, ҳаёт шароитларини яхшилаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларда фаол иштирок этишлари хусусида суҳбатлашди.

 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2021 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM