ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ХИЗМАТ МАРКАЗИГА 40 МИЛЛИОН СЎМЛИК ДАВЛАТ ГРАНТИ АЖРАТИЛДИ

 Сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва улар ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан турли мавзулар ва лойиҳалар бўйича эълон қилинаётган давлат грантларининг аҳамияти катта бўлмоқда.

Яқинда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан “Аҳоли фаровонлиги-юрт келажаги” номли лойиҳа бўйича эълон қилинган танловда “Маҳаллабай ишлаш тизимида аҳолининг турмуш фаровонлиги даражаси ўрганилиб, уларни муаммолари ечими бўйича самарали ва ишончли методларни жорий қилишга кўмаклашиш” йўналиши бўйича Каттақўрғон шаҳар ижтимоий-ҳуқуқий хизмат маркази ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Қувонарлиси, ташкилий қўмита томонидан марказнинг “Маҳалла-тизимини жорий этиш- туман”  тамойили асосида Каттақўрғон шаҳар мисолида самарали ҳамкорлик тизимини жорий этиш маҳалланинг халқ билан давлат ўртасида ишончли “кўприк” бўлишини таъминлашга кўмаклашишга йўналтирилган лойиҳаси маъқулланиб 40 миллион сўмлик давлат грантига муносиб топилди.

Шаҳар ҳокими, сенатор Г.Алимова ижтимоий-ҳуқуқий хизмат марказининг келгусидаги шаҳар аҳолиси фаровонлигини таъминлаш, ижтимоий кўмакка муҳтож ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги ишларига муваффақият тилади.

Марказ ушбу маблағни мақсадли йўналтириш бўйича ўз режаси ва мақсадларига эга.

Марказ раҳбари Жамшид Носировнинг таъкидлашича ушбу грант келажакда  марказнинг аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, ишсиз хотин-қизлар ва ёшларга кўмаклашишга йўналтирилган лойиҳасини амалга оширишдаги муҳим қадам бўлади.  

Айни дамда марказ Каттақўрғон шаҳри аҳолисини тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш, ҳунармандчиликни ўргатиш, оилаларга турли йўналишлар бўйича тадбиркорликни бошлаш учун тавсиялар бериш, маҳаллаларда “Темир”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларидагиларни белгиланган йўналишлар бўйича қўллаб-қувватлаш юзасидан аҳоли билан жойларда семинарлар, тренинглар, учрашувлар ўтказиш борасида манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлигидаги фаолиятни бошлади.

Куни кеча “Аёллар” дафтаридаги хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимлиги, хотин-қизлар кенгаши, сектор раҳбарлари, ижтимоий -ҳуқуқий хизмат маркази иштирокида асбоб-ускуналар тақдим этишга бағишланган тадбирда иштирок этган марказ раҳбари Ж.Носиров хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2021 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM