МУНОСАБАТ

Яқинда ижтимоий тармоқда “14-ИДУМ да  ўқувчилар  дарсдан  кейин  синф  хоналарини  тозалашга  жалб этилганлиги  тўғрисида?”  тарқалган видеолавҳа юзасидан шаҳар халқ таълим бўлим  қуйидагиларни маълум қилади. 
Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Каттақўрғон шаҳар 14-ИДУМ да шаҳар халқ таълими бўлими мудири Ж.Ахмедов бошчилигида аппарат ходимлари иштирокида ижтимоий  тармоқларда  2021  йил  22-сентябрь  куни ижтимоий тармоқда тарқалган “14-ИДУМ да  ўқувчилар  дарсдан  кейин  синф  хоналарини  тозалашга  жалб этилганлиги  тўғрисида” тарқалган видеолавҳа  юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. 
Шаҳар ҳокими ўринбосари А.Ибрагимов, шаҳар ИИБ вояга етмаганлар ишлари бўйича бўлим бошлиғи С.Шербеков, шаҳар ҳокимлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби Б.Қурбонов, шаҳар ХТБ юристи А.Хаитовлар иштирокида мазкур ҳолат бўйича ўрганиш жараёнида синф ўқувчилари, ота-оналар билан суҳбат олиб борилди. Суҳбат давомида ҳақиқатдан ҳам 2021 йил 18-сентябрь – “Бутунжаҳон  тозалик”  куни  муносабати  билан  шаҳар  ХТБ  томонидан  берилган тавсиялар асосида  дарслар ташкил этилганлиги, ўқувчилар билан суҳбат ўтказилганда ҳеч қандай мажбурий меҳнат бўлмаганлиги ва тозалаш ишлари ўқувчилар ташаббуси билан амалга оширилганлиги аниқланди. 
Мазкур ҳолат юзасидан мактаб ММИБДЎ Ф.Низомова томонидан ўқувчилар ўртасида "Обод таълим маскани" шиори остида ўз мактаби ҳудудини тозалаш ва селфига тушиб ижтимоий тармоқларда фаол бўлишга чақирганлиги ва бу бўйича ташкил этилган танловда фаол қатнашган ўқувчиларга совғалар тақдим этилиши юзасидан мактаб ўқувчилари хабардор этилганлиги ўқувчилар сўзларида ўз тасдиғини топди.
Қолаверса, мактабнинг техник штат таркибида 6 нафар фаррош мактаб тозалиги учун масъул этиб бириктирилган бўлиб, ўқувчилар меҳнатидан фойдаланилмайди ва ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилмаган.    
Шахси номаълум фуқаро томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу ҳолат юзасидан мутасадди ташкилот вакиллари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Мактаб маъмуриятидан тушунтириш хатлари олинди ва бу каби ҳолатларнинг келгусида такрорланмаслиги юзасидан огоҳлантириш берилди. 
Ушбу ҳолат юзасидан мактаб маъмурияти томонидан ўқувчилар ўртасида тағибот ишларини ташкил этишда сусткашликка йўл қўйилгани ва мактаб раҳбари ўтказиладиган барча тадбирларни ўз назорати остига олиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати

2015-2021 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM