БУГУН “БУТУН ЖАҲОН ТОЗАЛИК КУНИ”

Бугун “Бутун жаҳон тозалик куни”. Ушбу кун муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб тозалик акциялари, турли экологик тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Эрта тонгдан Каттақўрғон шаҳрида ҳам соҳа ходимлари ҳамда маҳалласи, хонадони, атроф-муҳит тозалиги, озодалигига бефарқ бўлмаган ҳамшаҳарларимиз  бу борадаги фаолликларини кўрсатмоқдалар.

Биз шу фурсатдан фойдаланиб тозалик элчиларини шаҳримизни тоза ва озодалиги йўлида эрта тонгдан меҳнат қиладиган ва ушбу самарали хизматлари билан барчамизга тозалик, барака, покизалик улашувчи соҳа ходимларига миннатдорчилик билдирамиз ва саломатлик тилаб қоламиз.

Тозалик куни муносабати билан ўтказиладиган экологик тадбирларда барча ҳамшаҳарларимизни фаол иштирок этишга чақириб қоламиз!

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM