КАТТАҚЎРҒОНЛИК ФАОЛЛАР СЕНАТ РАИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

Аввал хабар берганимиздек, бугун Каттақўрғон шаҳрида бўлган Сенат раиси Танзила Норбоева каттақўрғонлик бир гуруҳ фаоллар  билан учрашди.

Шаҳримиздаги Маҳалла марказида бўлиб ўтган ушбу учрашувда  депутатлар, маҳаллалар раислари, ёшлар   ва  маҳалла фаоллари иштирок этди.

Суҳбат давомида Т.Норбоева мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар, ушбу ишлар самараси ўлароқ хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар, гендер тенглиги, раҳбар аёллар сонини кўпайтириш,  хотин-қизларни маънавий-маърифий салоҳиятини ошириш юзасидан қилиниши лозим бўлган вазифалар хусусида сўз юритди.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бу борада Каттақўрғон шаҳрида олиб борилаётган ишлар, шунингдек, Вазирлар  Маҳкамасининг  шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисидаги 580 сонли Қарори ижроси юзасидан аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича  амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида гапирди.

Учрашув давомида сўзга чиққан депутатлар шаҳардаги кейинги бир йил ичидаги кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари натижасида аҳолининг фаровонликда яшаши йўлида катта ўзгаришлар юз берганини ва буни барча каттақўрғонликлар дилдан ҳис қилаётганликларини таъкидладилар.   

Шунингдек, тадбир сўнггида 4 та сектор кесимида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга пишириқ печлари, ноутбук, компьютер жамланмаси, пайвандлаш аппарати, электр арра ва тикув машиналари тарқатилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM