O`zLiDEP “АЁЛЛАР ҚАНОТИ” ФАОЛЛАРИ ЙИҒИЛИШДИ

 O`zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг “Аёллар қаноти” фаоллари иштирокида  Ингичка қўрғончасидаги 15 умумтаълим мактабида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда  O`zLiDeP шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Н. Артиков, вилоят кенгаши депутати З.Исанова ҳамда партия аъзолари ва фаоллари иштирок этдилар.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли янги китобининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Унда сўзга чиққан аппарат раҳбари Н.Артиков ҳамда вилоят кенгаши депутати З.Исановалар китобнинг мазмун-моҳияти  ҳамда “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” мавзусида сўз юритдилар.

 

Шунингдек, йиғилишда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар,  бу борада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсади ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида китобда берилган фикрлар юзасидан ҳам тушунчалар берилди.

 

 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM